СУДЬЯ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Жамиятимиз ҳаётида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятига асосланган демократик тамойилларидан бири бўлиб, профессионал таълим тизимини ташкил этишдан ҳам кўзланган асосий мақсад, ўқувчиларнинг назарий билимлари асосида ҳуқуқий кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат.

 

Шу аснода ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, уларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг судьялари Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникуми ёшлари  билан учрашди.

 

 

Учрашувда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳада фуқароларга яратилаётган имкониятлар, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Аудитория ёшлардан иборат эканлиги инобатга олиниб, ижтимоий тармоқларда шавқатсизлик, диний экстремизм ва давлат тузумига қарши ғоялар акс этган материалларни тарқатиш, сақлаб олиш ҳам жиноят эканлиги тушунтирилди.

 

 

Шунингдек, ўқувчи ёшларга уларнинг қонунларимизда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ота-оналарнинг болаларга нисбатан ва болаларни ота-оналарига нисбатан бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари давлат томонидан ҳимояланганлиги, ушбу ҳуқуқлари бузилган тақдирда уни тиклаш юзасидан мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.

Очиқ мулоқот тарзида давом этган тадбир якунида ёшларнинг суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРНИНГ БИРИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН БИЛДИРИШ ЮЗАСИДАН

Ҳақиқатан ҳам жиноят ишлари бўйича Элликқалъа тумани суди томонидан фуқаро Х. Махсудовга нисбатан чиқарилган қарорнинг якуний қисмида бошқа шахснинг фамилияси ёзилиб, техник хатоликка йўл қўйилган.

Ушбу қарор “E-XSUD” электрон базасига юкланган. Эндиликда мазкур хатолик бартараф этилганлиги маълум қилинади.

Skip to content