Нукус гарнизонида “Зўравонликка дарҳол барҳам берамиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Нукус ҳарбий суди ташаббуси билан мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, зўравонликка идоралараро жавоб қаётаришнинг самарадорлигини ошириш, юртимизда зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларни оммага кенг тарғиб этиш мақсадида Нукус ҳарбий госпитали шифокор ва ҳамширалари иштирокида “Зўравонликка дарҳол барҳам берамиз” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Нукус ҳарбий суди раиси Санджар Кушатов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳаъйти судьяси Зулфия Бабаджанова мамлакатимизда олиб борилаётган кўламли ислоҳотлар жараёнида эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги кафолатларини таъминлаш, гендер тенглигига катта эътибор қаратилаётгани эвазига бугунги кунда давлат бошқаруви органлари ва ҳокимиятнинг бошқа бўғинларида аёллар юқори лавозим ва мартабаларга эришаётгани, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари таъминланаётганини эътироф этишди.

     

Гендер – хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳат ҳисобланади.

Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш мақсадида 2019 йилдан бошлаб, аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилингани, эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланиши ва қонунчиликда рўй берган бир қатор бошқа ўзгаришлар сабаб, мунис ва мўътабар аёлларимизнинг жамиятда тутган ўрни янада юксалди.

Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишлаб, иштирокчиларга пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш учун қонунчиликда мавжуд қатъий чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумотлар етказилди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.