СУД ХОДИМЛАРИ “ЯШИЛ МАКОН УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ” ДОИРАСИДА КЎЧАТ ЭКИШ ТАДБИРИНИ ЎТКАЗДИЛАР

Юртимизда “Яшил макон умуммиллий лойиҳаси” доирасида “Долзарб 40 кунлик” акцияси давом этмоқда. Акция доирасида оммавий кўчат экиш ишлари бўлиб ўтмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2 ноябрь куни “Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан” бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш борасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди ходимлари ҳам акция доирасида тадбир ўтказишди. Тадбир давомида суд биносининг атрофига мевали ва манзарали кўчатларини экишди.

Лойиҳа доирасида дарахт экиш акцияси шаҳримиз экологиясини тозалаш билан бирга атроф-муҳитни соғломлаштиришга хизмат қилади.

 

Жасур Уразбоев

Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси