Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мақсадидир

Маълумки, айни кунларда Республикамиз бўйлаб конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Шундай тарғибот тадбирларнинг навбатдагиси Нукус ҳарбий судининг девонхона мудири Д.Аллашов томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари қўмондонлигига қарашли 9115 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирокида ўтказилди.

 

 

Қайд этилдики, қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳасига кўра, амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда, моддалар сони 128 тадан 155 тага ошмоқда. Шунингдек, Конституциямизнинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпаймоқда, яъни Конституциямиз 65 фоизга янгиланмоқда.

Янгиланаётган Конституциямизда “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мақсадидир” деган норма белгиланмоқда. Ушбу мақсадга эришиш учун инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, давлат органлари томонидан ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгиланмоқда.

 

Шунингдек, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва судьялар мустақиллигини таъминлашга қаратилган қоидалар киритилмоқда.

Бу каби янгилик ва ўзгаришлар орқали кейинги йилларда юртимизда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижалари конституция даражасида мустаҳкамланади.

Тадбир давомида иштирокчилар мавзу доирасида ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишиб, тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар олишди ва бўлиб ўтадиган Референдумда фаол иштирок этишга чорланди.

 

Дамир Аллашов,

Нукус ҳарбий судининг девонхона мудири