Коррупция — жамият кушандаси
Коррупцияни бартараф этиш бўйича жаҳон ҳам жамияти томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилган бўлса-да, лекин ҳанузгача уни бартараф этишни имконияти йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 06 июль кунги коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5177-сонли Қарори қабул қилинган.
Хусусан, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унга шароит яратиб берувчи ҳолатларни бартараф этишга улкан эътибор берилганлиги мамлакатимизда коррупция ҳали ҳам жамият ҳаётининг қисми сифатида мавжудлигини кўрсатади.
Сўнги йилларда коррупцияга қарши курашиш ва уни минимал даражага тушириш учун бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди, хусусан, ошкоралик принципи кенг тарғиб қилиниб, унга тўлиқ амал қилиш ҳамда давлат бошқарув ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар фаолиятини халқ назоратига олиш йўлга қўйилди. Бунда оммавий ахборат воситаларининг ўрни беқиёслигини инобатга олиш лозим.
Коррупцияга унга бериладиган жазони оғирлаштириш орқали курашиш самарали йўл эмаслигини, жазолаш функцияси орқали коррупцияни йўқотиб бўлмаслигини чет эл давлатлар қонунчилиги мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, Хитой Халқ демократик Республикасида коррупцион ҳолатга йўл қўйган мансабдор шахслар муқаррар жазо ўлим жазосига ҳукм қилинса-да, коррупция ҳолатлар ҳалигача учраб турибди.
Халқимизда бир нақл бор — “касални даволагандан унинг олдини олган афзал”. Биз коррупцияга эмас, коррупцияга шарт-шароит яратиб бераётган ҳолатларга қарши курашишимиз ва аҳоли саводхонлигини ошириш орқали коррупцияга қарши курашишни узоқ муддати ва самарали механизми яратишимиз мумкин. Бу механизмни ишлаши давлат органларини ички ва ташқи назорат тартибидаги назорат тизими кенгайтириш билангина чекланмасдан халқ назоратини ҳам кучайтириш мухим роль ўйнайди. Халқ назоратини оммавий ахборот воситаларига эркинлик бериш йўли билан амалга оширишимиз мумкин.
Бугунги кунда мамлакатимизда учраётган коррупция ҳолатлари мансабдор шахслар ёки пора таклиф қилаётган шахсларнинг ҳуқуқий онги пастлигидан келиб чиқаётганлиги йўқ, улар коррупция ва пора бериш оқибатлари ҳақида била туриб мазкур жиноятга қўл уришмоқда.
Биз аҳолини коррупцияга нисбатан дунёқарашини ўзгартириш орқали аҳоли саводхонлигини оширишимиз ва коррупцияга шарт-шароит яратиб бераётган ҳолатларни бартараф қилишимиз мумкин бўлади.
Рустам Қурбанбаев,
Беруний туманлараро иқтисодий суди раиси