Уйини фоҳишахонага айлантирган қарияга ҳукм ўқилди
Ҳақиқий ҳаёт эллик-олтмиш ёшдан кейин бошланади. Бу ёшда одам чинакамига пишиб етилади, бошқалар ўрнак олса арзигулик хислатларга эга бўлади, бировларга сабоқ бўладиган нарсаларни тушуниб етади. Албатта, ўзининг панду-насиҳатлари билан фарзандлари, невараларига тўғри йўл кўрсатиб, уйнинг фариштаси бўлиб тўрини тўлдириб ўтиради.
Аммо, Шамил ота (исмлар ўзгартилган) 65 ёшни қоралаган бўлсада, қарилик гаштини сўриб, барчага ўрнак кўрсатиш ўрнига энг жирканч ишга қўл уради. Яъни ўз уйини ўзгаларнинг шахфоний эҳтиёжларини қондириш учун фоҳишахонага айлантиради. Оиласидан ажралиб, ичкиликка муккасидан кетган Шамил энди осонгина енгил йўл билан пул топиш илинжига тушади. Нима қилса эдики, пул уйига ўз оёғи билан оқиб келаверса…
Қария бунинг йўлини ҳам топти, ҳайхотдек хонадонда битта ўзи турса, унга “қўй бу ишни қилма” дейдиган “хўжаси” йўқ бўлса… Бир неча марта кўчадаги “севишганлар”га уйидан жой бериб, уларга пули эвазига “ғамхўрлик” қилиб жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб беради.
2022 йилнинг 25 июль куни соат 17:30 ларда навбатдаги ошиқ-мошиқлар 1991 йилда туғилган “С” ва 1994 йилда туғилган “И”лар висол илинжида Шамилнинг уйига келиб “ота севган қизим бор эди, у билан келиб сизнинг уйингизда бир кеча қолсак бўладими, бунинг эвазига сизни рози қиламан” деб, келишиб кетади.
2022 йил 25 июль куни соат 23:00 ларда “С” ва “И”лар қариянинг уйига келади, “ота биз келдик, севган қизим билан уйингизда жинсий алоқада бўламиз, тунаймиз” деган «И» нинг сўзларига қария майли тушакни ўзларинг солиб олинглар деб, уларга хонани кўрсатиб 100 000 сўм пулни олиб ўз хонасига кириб кетади. Ошиқлар кирган хонада курпача солинган, ҳатто баклашкада сув ҳам тайёр қилиб қўйилганди.
Қўнғирот тумани “Қаратал” маҳалласида яшовчи Шамилнинг бундай қилмишлари узоққа бормади. Шу куннинг ўзида унинг жинояти ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари томонидан холис гувоҳлар иштирокида фош этилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-статьяси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, иши судта кўрилди.
Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди томонидан 65 ёшни қаршилиган қария Шамилнинг иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Судта Шамилнинг қилган қилмишидан астоидил пушайман эканлиги, унинг оқибатларини тушуниб кетганлиги, пенсия ёшидалиги, ёлғизлиги, жаримани тўлай олмаслиги ҳисобга олиниб, суд ҳукми билан унга бир йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Даўлетбай Разов,
Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси