Ҳарбий орасида янги Қонуннинг мазмун моҳияти тушунтирилди
Нукус шаҳар ҳарбий суди судья ёрдамчиси Д.Аллашов ва девонхона мудири А.Календеровлар пойтахтимиздаги Шимолий-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизони ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчиларга Президентимиз томонидан шу йил 28 июлда “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот беришди.
Маърузачилар томонидан таъкидландики, қонунга мувофиқ ҳарбий судлар фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида, судьяларнинг малака даражалари тўғрисида, суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низомлар қабул қилинди. 14 боб, 101 моддадан иборат ушбу қонунга кўра судлар тузилмаси, туман (шаҳар), туманлараро, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, Олий суд, суд ҳайъатлари, Олий суд Раёсати ҳамда Пленум ваколатлари қатъий белгиланди.
Қонунинг янги таҳрири аввалги қонунлардан фарқли равишда унинг биринчи моддасидан-оқ, ҳокимиятларнинг бўлиниш принципига асосланган Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизимини муҳим бир тармоғи бўлган суд ҳокимияти ва судьяларнинг мустақиллиги билан боғлиқ қоида ўз аксини топган.
Эндиликда барча судларда ишлар очиқ кўрилади. Ёпиқ суд мажлисини ўтказиш учун қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади. Тадбирда ҳарбийларга қонундаги шу ва бошқа ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.