Сайловга оид қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг раиси Ж.Кеунимжаев, судьяси А.Абдирасулиев, Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьялари Қ.Хожамуратов ва Б.Бекмуратовлар томонидан 2021 йил 7 август куни Беруний туманидаги 181-сонли сайлов участкасида участка сайлов комиссияси раиси, ўринбосари ва аъзолари ҳамда фуқаролар билан семинар машғулоти ўтказилди.

Семинарда судьялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилиш тартиби ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Жумладан, участка сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат идораларидан, жаомат бирлашмаларидан ва лавозимли шахслардан мустақил равишда амалга ошириши ва уларнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги, қонунчиликка биноан сайлов куни овоз бериш биноси участка сайлов комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми ҳозир бўлганда ошилиши, агар участка сайлов комиссияси раиси айрим сабабларга кўра сайлов куни қатнаша олмаса, участка сайлов комиссияси аъзолари йиғилиш ўтказиб, ўзлари орасидан раис сайлашлари лозим эканлиги, участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг ва сайлов процесси бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқиши ва улар бўйича қарорлар қабул қилиши, шу билан бирга сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида унинг сайловчилар рўйхатидаги маълумотларини текшириши, унга овоз бериш учун сайлов бюллетенини имзо қўйдириб топшириши, кузатувчиларга ва ОАВ вакилларига сайлов жараёнини кузатишлари учун шароит яратиб беришлари, бундан ташқари, участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари соат 20:00 да овоз бериш якунланганлигини комиссиянинг барча аъзолари, кузатувчилар ва ОАВ вакиллари иштирокида эълон қилиши, агар участкаларда рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, участка сайлов комиссияси раиси овоз бериш якунланганлигини соат 20:00 дан олдин якунланган вақтда эълон қилиши мумкинлиги, аммо сайлов қутиларини соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмаслиги, сайловчиларнинг овозларини санаб чиқиш фақатгина овоз бериш биносида амалга оширилиши, участка сайлов комиссияси томонидан овозларни санаб чиқиш, натижалари ҳақидаги баённомаларни тўлдириш жараёнида сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари, ОАВ вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идораларининг кузатувчилари, бошқа давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари иштирок этишлари мумкинлиги ва участка сайлов комиссияси аъзоларининг овоз бериш якунлангандан кейин амалга оширадиган вазифалари, сайлов натижаларини эълон қилиш тартиблари ҳақида сўз борди.