Жорий йилнинг 9 апрелида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлмоқда
Жорий йилнинг 9 апрелида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлмоқда.
Ана шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б.Исламов Қорақалпоғистон Репсубликаси судлари судьялари ва суд ходимларига байрам табриги йўллади. Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси судида байрам тадбири ташкил этилиб, унда барча соҳа вакиллари фаол иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси К.Тарихов тадбир иштирокчиларини Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган санага 30 йил тўлиши муносабати билан самимий табриклаб, суд-ҳуқуқ тизимида Конституция асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳа фаолиятини такомиллаштиришдаги, халқнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, судларни ҳақиқий адолат қўрғонига айлантириш борасидаги ишларнинг амалий натижаларига тўхталиб ўтди.
Бундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг йўллаган байрам тадбириги ўқиб эшиттирди.
Тадбирда судья ва суд ходимлари сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти томонидан қорақалпоқ халқига билдирилаётган юксак эътибор ва ишончдан чексиз миннатдор эканликларини билдириб, бу ишончни оқлашга, суд ҳокимиятининг ижобий имиджини яратишга муносиб ҳисса қўшишга бор билим ва куч-ғайратини сарфлашга ваъда беришди.