Ҳукм ижроси таъминланди

Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг 2020 йил 01 апрель кунги ҳукмининг ижросини таъминлашдан бўйин товлаб келган маҳкума М.И.нинг озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган муддати, шу суднинг 2021 йил 24 июль кунги ажрими билан озодликдан маҳрум қилиш жазосига ўзгартирилди.

Хусусан; Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг 2020 йил 01 апрель кунги ҳукмига кўра маҳкума М.И. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “г” банди ҳамда 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан айбли деб топилиб, ушбу моддалар билан унга нисбатан 3 (уч) йил 1 (бир) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

М.И.нинг зиммасига етказилган моддий зарарларни 1 (бир) йил муддатда қоплаш мажбурияти юклатилган. Лекин М.И. томонидан суд ҳукмида кўрсатилган мажбуриятлар, яъни, АТИБ Ипотекабанк Қорақалпоғистон Республикаси филиали фойдасига 36.570.984 сўм миқдоридаги етказилган моддий зарарлар қоплаб берилмаган.

Суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида ижро этилиши шарт.

 

Жиноят ишлари бўйича

Элликқалъа туман суди раиси                    Оразбай Мауленов